Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди

23.10.2019, 15:27

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни  тасдиқланди

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матни эса вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.

Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.

  • Кўрилди
    1160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Сулайманов2019-10-24 18:39:52

Уз номзодига Овоз бериши билан шу соати овоз берувчини телефон ракамига смс келиши ва овоз олган депутатга смс келиши ва штрих аслига тугрилигига хабар келиши шарт! Ана шунда хакконий овоз беришга эришамиз! Хурмат билан кибрайлик тадбиркор Олим Сулайманов! УзЛиДеП партия азоси депутатликга номзод


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+