Ўзбекистонда кредит олган тадбиркорларга коронавирус сабаб имтиёз даври берилиши мумкин
17.03.2020, 14:56
Ўзбекистон Марказий банки коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан тижорат банкларига бир қатор тавсияларни берди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
- коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши юз берган ва лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётган корхоналар, шу жумладан, туризм ва халқаро юк ташиш соҳалари, асосий контрагентлари коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган давлатларда жойлашган корхоналар ҳамда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши бевосита фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган корхоналарга ажратилган кредитларни қайтариш имкониятларини тўлиқ ва пухта ўрганиш;
- ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади.
Бунда тижорат банкларига юқоридаги тавсияларга асосан, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Alisher2020-03-20 05:22:08
Salom avtosalondan aksiya davrida avtomobil olgan edik 85 mln ni bank to'lab bergandi bankdan oyma oy qarzni uzib kelayotgandik endi koronavirus oz bo'lsada bizni faoliyatimizga tasir qilib to'lashga qiynalyapmiz bizga xam imtiyozli muddat beriladimi.
Otabek2020-03-18 20:58:10
Avvalo rahmat xalqni o'ylab qilingan ezgu ishlar uchun bu imtiyoz tadbirkor va Mchj firmalarga ham taluqlimi. Rahmat katta