Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда?

13.05.2020, 14:01

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда?

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов жавоб берди 

"Янги аниқланган холатлар асосоан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар:

чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз,

автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз,

узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи траспорт воситалари хайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмокда.

Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас", - дейди Оқилов. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 нафарни ташкил қилмоқда.

 

  • Кўрилди
    1183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+