Президент ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечирди

19.01.2018, 18:11

Президент ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт» корхонасига ташриф буюрди. Бу ерда дуккакли дон маҳсулотларини саралаб, экспортга йўналтириш йўлга қўйилган. 

Шу ерда вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари Ангор, Денов, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Сариосиё, Олтинсой ва Қизириқ туманларида кластер усулида пахта етиштириш, ҳудудий экспорт салоҳиятини ошириш дастурлари билан танишди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари, Термиз шаҳри, Денов ва Қизириқ туман марказларида амалга ошириладиган бунёдкорлик режалари юзасидан кўрсатмалар берди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+