Тошкентда Президент университети очилади
16.01.2021, 22:50

Тошкентдаги президент университети 8000 талабага мўлжалланган бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
«Биз президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги Президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ярми чет элда ўқиганидан кейин мамлакатга қайтиб келмаслигини афсус билан қайд этди.
«Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади — уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. „Энг катта ақл“ кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз», — дея таъкидлади Президент.
Университетнинг очилиш санаси ҳақида хабар берилмаган.
Биринчи марта Шавкат Мирзиёев 2019 йил март ойида пойтахтда президентлик университети очилишини маълум қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди
04.03.2021, 08:39
-
Президент: Экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши керак
25.02.2021, 10:28
-
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи (+ВИДЕО)
22.02.2021, 14:24
-
Шавкат Мирзиёев: Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган
19.02.2021, 16:27
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси БАЁНОТИ
18.02.2021, 18:13
Фикрингизни қолдиринг