Лотереяни мажбурлаб сотиш қатъиян ман қилинади

07.02.2018, 16:47

Лотереяни мажбурлаб сотиш қатъиян ман қилинади

Бугунги кунда “Халқ банки” томонидан бир неча турдаги лотереялари ташкил этилиб, ўтказиб келинмоқда. Лекин айрим ҳолатларда мижозларга банк хизматлари кўрсатиш жараёнида пенсия ва нафақаларга лотерея билетлари қўшиб берилиши ҳолатлари қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, лотерея билетларини иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар, бошқа биринчи даражали тўловларга қўшиб сотиш қатъиян тақиқланган. Бу бўйича қуйи филиалларга Халқ банки бошқарувининг алоҳида кўрсатмаси берилган.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва шикоятларда кўтарилган масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, қонунбузарликка йўл қўйган филиал раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари доирасида интизомий чоралар кўрилган.

Жумладан, ўтган йилда мижозларга банк хизматлари кўрсатилишида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этмаган ва ишда (жумладан, лотереялар билан ишлашда) қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган банк филиалларининг 222 нафар раҳбар ходимига Меҳнат кодексининг ҳайфсан ва ўртача иш ҳақига нисбатан жарима қўллаш тарзидаги интизомий чора кўрилган, 91 нафар раҳбар ва бош бухгалтер эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Банк раҳбарияти томонидан фуқароларга лотереяларнинг­ сотилишини қатъий равишда ихтиёрийлик принципига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ва фуқароларнинг асосли эътирозлари келиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўриб борилади ва жараён доимий назоратга олинади.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+