Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади

28.06.2019, 16:56

Элмурод Панжиев
Элмурод Панжиев

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари

Бугунги айни глобаллашув замонида дунёда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун аввало ҳар биримизда маънавий иммунитет асосида шаклланган мустақил фикр бўлиши давр талабидир. Сабаби, турли ғоя ва манфаатлар кураши тобора кучайиб бораётган ҳозирги вазиятда ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уриниш, турли сохта маълумотларни тарқатиш тобора авж олаяпти. Мана шундай шароитда оммавий ахборот воситаларининг роли ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.

Мамлакатимизда кейинги икки йилда ОАВ ривожи ҳамда медиа-соҳа ходимлари малакасини ошириш бўйича қилинаётган ишлар амалий ва натижадорлиги билан аҳамиятга лойиқдир. Шу маънода Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг қабул қилиниши  аввало соҳа ривожи  учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратибгина қолмай вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари фаолиятини янада жонлантиришга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки унда вазирлик ва идоралардаги ахборот хизмати вакилларининг малакасини ошириш бўйича аниқ ва манзилли ишларни амалга оширишга алоҳида уруғ берилган. Бу биринчи навбатда уларнинг соҳага доир замонавий билим ва малакаларини оширишга олиб келади. Малака ошириш курсларида таҳсил олган давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари кўтарилган масалага ташкилот номидан тўғри, холис ва асосли муносабат билдириш бўйича кўникмага эга бўлади. Бу эса норасмий, бирёқлама ва асосланмаган ахборотлар, турли кўринишдаги тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади. Пировардида, аҳолининг давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончи ортади.

Биламиз, қайси соҳа бўлмасин унинг ривожида халқаро тажриба муҳим ўринга эгадир. Бу тамойил ОАВга ҳам тегишли албатта. Чунки бугун замон шиддат билан ривожланаяпти. ОАВ соҳасига ҳам йилдан-йилга янги технологиялар, турли замонавий усуллар ва йўналишлар кириб келаяпти. Уларни ўрганиш эса ОАВ соҳасида хориж мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни талаб этади. Қарорда ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилгани эътиборга молик. Яъни унга кўра эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларини тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритиш назарда тутилмоқда. Ўзаро тажриба алмашиш эса журналистларнинг билим ва дунёқарашини янада кенгайтиради.

Умуман олганда, қарор билан оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратилаётганлиги давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига мамлакатимизда олиб борилаётган ҳаётий ва халқчил ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

 


  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сафаров Фаррух Қарши шаҳар2018-06-05 16:12:11

Мухтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори орқали энди барчаси одилона ва адолатли бўлади. Бундан хурсандмиз ва қўллаб-қувватлаймиз.


Фаррух Сафаров O’zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши раис ўринбосари2018-06-04 12:04:36

Муҳтарам Президентимизнинг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нотариат тизимини тартибга солиш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ўтган даврда айрим нотариуслар томонидан қлинган қинғирликлар, қонунбузарликлариюзлаб кишиларни юрак касал қилди. Адолат устувор давлатдагина тараққиёт ва фаровонлик бўлиши аниқ. Ишонаманки, энди барча нотариуслар зиммаларидаги вазифаларни масъулият сезган ҳолда амалга оширадилар.


Зайнутдинова Дилбар Юсуповна O'zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-01 15:59:38

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда барча нотариал идораларни уларда белгиланган иш вақтига мувофиқ фаолият кўрсатувчи махсус кассалар, шунингдек, махсус кассаларни банк пластик карточкаларидан тўловни қабул қилиш бўйича ҳисоб терминаллари билан таъминланиши фуқаролар учун қулай шарт шароит яратиб, ушбу институт фаолияти янада такомиллашади.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-01 15:05:48

Президентимизнинг мазкур қарори жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган ҳар қандай хужжатларни қонуний асосларга эга бўлишини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучайтирилишини таъминлайди.


Азамат Холиков O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-31 16:41:02

Қабул қилинган ушбу қарор нотариат тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга ва соҳани янада ривожлантиришга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилишга хизмат қилади.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-05-30 16:16:06

Ушбу қарор асосида бўш турган нотариус лавозимлари малакали кадрлар билан ўз вақтида тўлдирилади.


O‘zLiDeP Косон тумани "Ривож текцтил" БПТ раиси Л.Қурбонова2018-05-30 10:59:26

Нотариал институтига қаратилаётган эътибор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган ҳар қандай битим ва шартноманинг қонуний асосларга эга бўлишига, юридик жиҳатдан мустаҳкамланишига, шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучайтиришни таъминлайди.


O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби А.Шобеков2018-05-30 10:27:26

Жуда яхши Қарор қабул қилинибди. Ушбу сохани ислох эитишни давом эттириш керак масалан банкдан кредит олганда шартномани расмийлаштириш учун туланадиган туловни 10 баровар камайтирилса яхши буларди


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-29 19:04:56

Президентимизнинг мазкур қарори соҳани янада такомиллаштирилишини, ушбу институт ишлаш тизими халққа яқин ва замон билан ҳамнафас бўлишини, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган ҳар қандай битим ва шартноманинг қонуний асосларга эга бўлишини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада кучайтирилишини таъминлайди.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши "Гўзал" хусусий корхонаси БПТ раиси С. Асатуллаева2018-05-29 17:57:30

Ортиқча вақтлар йўқотилишига йўл қўйилмайди. Биз тадбиркорлар учун яна бир янгилик бўлди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+