Талаб юқори бўлган саноат маҳсулотларини кўпайтиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда

24.04.2021, 20:27

Талаб юқори бўлган саноат маҳсулотларини кўпайтиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда

Мамлакатимизда саноат кооперациясини ривожлантириш, аҳоли эҳтиёжига мос электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали бу каби маҳсулотлар импортини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Яшнабод туманидаги Технопаркдаги янги корхоналар фаолияти билан танишиши замирида ҳам чуқур маъно бор. Сабаби мазкур Технопарк Президентимизнинг юқорида келтирилган қарори асосида ташкил этилган.

Технопарк 7 та блокдан иборат. Бу ерда умумий қиймати 365 миллион доллардан зиёд 17 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўтган йили Технопаркда электрон газ ҳисоблагичлар, маиший совуткичлар, саноат кондиционерлари ва совутиш тизимлари, сув насослари, лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар ишлаб чиқаришга оид олтита лойиҳа ишга туширилган. Бу йил бошида яна 4 та корхонада қурилиш-монтаж ишлари битказилди. Президент шундай янги қувватлар – Эшик ва ромлар учун фурнитуралар ва аксессуарлар, Панелли иситиш радиаторлари, Алюмин композит панеллар ва Металл конструкциялар корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхона меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбатлашди. Уларнинг малакаси, ишга иштиёқи ва эртанги кунга ишончи юқорилигини эътироф этди.

Бинобарин, партиямизнинг дастурий мақсадларида ҳам 2030 йилгача саноатнинг мамлакат ЯИМдаги улушини 40 фоизга етказиш ҳамда бугун дунёнинг кўп мамлакатлари “тўртинчи саноат инқилоби” арафасида турган пайтда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини, мамлакатнинг инновацион ривожланиш, “билимлар иқтисодиёти” ва “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўлидан жадал ҳаракатланишини таъминлаш масаллари илгари сурилган.
Шунингдек, саноатни инновацион асосда ташкиллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, илмий-технологик ҳамда инновацион тадбиркорликни барқарор ривожлантириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришлар, ноу-хауларни ўзлаштириш, корхоналарда инновацияларнинг жорий қилиниши, технологиялар трансферини таъминлаш учун технополислар, технопарклар каби эркин иқтисодий ҳудудлар ва илмий-ишлаб чиқариш кластерларининг барпо қилинишига йўналтирилган қонунчиликни яратиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш каби таклифлар ўртага ташланган.

Янги Ўзбекистонни барпо қилиш, миллий юксалиш сари дадил одим ташлаётган эканмиз, бунда албатта, саноат, саноат кооперацияларини, Технопаркларни ривожлантиришнинг аҳамияти катта. Президентимиз ташриф буюрган Технопаркда барча лойиҳалар ишга тушгандан кейин жорий йил якунида 5 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади, 105 миллион долларлик экспорт қилинади. 7 мингга яқин киши иш билан таъминланади. Давлатимиз раҳбари шу билан тўхтаб қолмасадан бу соҳадаги муваффақиятларни янада кўпайтириш бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Бир сўз биз билан ифодалаганда, саноатни ривожлантириш учун бизда имконият ҳам салоҳият ҳам малакали мутахассислар ҳам етарли. Асосий вазифа эса давлатимиз раҳбари айтиб ўтганидек, эртанги кунга ишонч, иштиёқ ва малака юқори бўлишига эришишимиз лозим.

  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+