Президент эътиборидан мамнунмиз

18.12.2017, 10:30

Президент эътиборидан мамнунмиз

Азатжан Қудайбергенова, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

- Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифни  бизнинг Чимбой туманидан бошлагани барчамизга катта қувонч бахш этди.  Президентимизнинг ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар тамонлама етук инсон бўлиб вояга етишишида даставвал, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилашга бўлган алоҳида эътибор қаратаётгани туманимизга ташрифини ҳам айнан болалар боғчасидан бошлаганидан англаш қийин эмас.     

Зеро, мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас, деди Президентимиз биз билан бўлган суҳбатида. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак эртага кеч бўлиши мумкин. 

Ҳақиқатдан ҳам, келажак ҳақида унинг пойдевори мустаҳкамлиги ҳақида ўйлаш ҳар биримизнинг энг олий вазифаси бўлмоғи керак.

Президентимиз шу ернинг ўзида 50, 100, 150 ўринли мактабгача таълим муассасаларининг наъмунавий лойиҳалари тақдимоти билан танишди.  Айниқса, педагогика коллежини тугатган ёшларни қайта тайёрлов курсларига жалб қилиб, уларни мактабгача таълим муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича берган топшириғи туманимиз ёшлари учун катта янгилик бўлди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига ҳам ташриф буюрди.  Бу ерда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш борасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

Президентимиз туманимиздаги мазкур соҳа истиқболини юқори баҳолаб, бу борада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш кераклигини қайд этди.

Ҳозирги кунда туманимизда «Lanextrakt» қўшма корхонасида қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарилади. Корхонада йилига 30 минг тонна қизилмия илдизи қайта ишланиб, 1,3 минг тонна экстракт тайёрланади. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада 200 иш ўрни яратилган. 

Бу каби амалий ишларнинг давоми сифатида Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасида фармацевтика плантацияларини ташкил этиш ва етиштириш лойиҳаси билан ҳам танишди.

Ҳудудда фармацевтика саноатини ривожлантириш йўналишида 2018-2019 йилларда қиймати 27 миллион долларга тенг 17 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 37 турдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва уларнинг маълум қисми экспорт қилинади.

Президентимиз бу галги ташрифи натижасида ҳам  туманимиздаги барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилишидан дарак бермоқда.

Албатта, бу каби саъй ҳаракатлар замирида  аҳолининг фаровон турмуши ва унинг тўкис ҳаёт кеширишидек эзгу амаллар мужассам.  

Ҳар биримиз Давлатимиз раҳбари олиб бораётган бунёдкорлик ишларига кўмакдош бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қушишни энг олий мақсадимиз деб билмоғимиз лозим.

Муратбек Танирбергенов, Нукус шаҳридаги «Муратбек мебель» хусусий корхонаси раҳбари:

- Президентимиз ўзининг ҳар бир нутқида юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу бериши ва албатта, яратилаётган қулайликлар бизни янгидан-янги марралар томон илҳомлантиради. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг тадбиркорликка тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига қарши туриш билан баробар, деган сўзлари ҳар бир тадбиркорга ўзгача ғурур бахш этиши билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклайди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг январь ойида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида берган топшириқларининг   ижросини кўриб бугун, ҳар биримизнингқалбимизда ифтихор туйғуси жўш урмоқда.  Бугун мамлакатимизда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Мен ҳам шу имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркор сифатида халқимиз учун зарур бўлган мебелларни ишлаб чиқариб уларнинг фаровон турмушига ўз ҳиссамни қўшётганимдан мамнунман.

Президентимизнинг бу галги ташрифида ҳам тадбиркорларга бўлган эътибори юқори даражада. Бу борада  Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасида ишсизлик даражаси юқори бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириб, кичик лойиҳалар ташкил этиш учун тадбиркорларга 100 миллиард сўмлик кафолатли кредитлар бериш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозимлигини таъкидлади.

Президентимиз Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан ушрачувида қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлаб ўтганидан теран маъно мужассам: «Энг муҳими, мен бу гапни қайта-қайта айтишдан чарчамайман, амалга ошираётган ишларимизнинг натижасини фуқароларимиз амалда, ўзларининг кундалик ҳаётида албатта сезиши керак. Нега деганда, одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди ва бундай истак табиий, албатта».

Биз, Президентимиз билдирган юксак ишонч ва имкониятларга жавобан албатта, халқимиз истакларини қондириш ва муносиб ҳаёт кечиришини таъмишлашдек изгу ишларни ситқи дилдан амалга оширамиз.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш