O‘zLiDeP deputatlari urush qatnashchilari va mehnat faxriylariga hurmat va ehtirom ko‘rsatmoqda

08.05.2018, 16:58

O‘zLiDeP deputatlari urush qatnashchilari va mehnat faxriylariga hurmat va ehtirom ko‘rsatmoqda

Xalq deputatlari Andijon shahar kengashidagi O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zolari Andijon shahridagi Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda frontorti xizmatchilari xonadonlarida bo‘lishib, ularga partiya nomidan esdalik sovg‘alar va ezgu istaklar ulashdilar. Shu kuni urush qatnashchilari va mehnat faxriylari uchun Andijon shahridagi “Shedevr” restoranida bayram tadbiri tashkil qilindi.

- O‘zbekiston  Respublikasi Andijon viloyat Rus madaniyat markazi bilan hamkorlikda o‘tkazilgan tantanada nuroniylar, janggohlarda jasorat ko‘rsatgan fidoyi insonlar ulug‘landi, - deydi O‘zLiDeP Andijon viloyat Kengashi raisi Tohirjon Tolipov. – Bugun ularni har qancha e’zozlasak, ehtirom ko‘rsatsak oz. Ularning fidokorona xizmatlari sabab bugun yurtimiz tinch, osmonimiz musaffo. Tadbir davomida nuroniylar bilan dildan suhbat qurdik. Ular aytib bergan achchiq xotiralarni tinglab, Vatanimizdagi tinch-osoyishta kunlarga shukrona keltirdik.

Viloyatning xushovoz xonandalari hamda rus madaniyat markazi vakillarining badiiy chiqishlari tadbirga yanada ko‘tarinkilik baxsh etdi.

Yekaterina Smesova,

Xalq deputatlari Andijon shahar kengashidagi

 O‘zLiDeP deputatlik guruhi a’zosi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    648
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Жобборкул Тошкулов2018-05-14 13:03:08

O'zLiDeP Ширин шахар Кенгаши А.Таджибаев ҳамда Депутатлари Н.Гайбуллаев ва Шахар хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Х.Бердиярова, Ширин шахар Ҳалқ қабулхонаси мудири А.Мистофокуловлар иштирокида Ўлуғ Ватан уруши қатнашчиси Риф Галиевич Тукаевни йўқлаб у кишига Партиямиз номидан табриклаб совға-саломлар берилди. Р.Г.Тукаев O'zLiDeP Партиясига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Казаков Машраб, Самарқанд вилояти O'zLiDeP Пастдарғом тумани Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари.2018-05-11 08:58:06

Дини, ирқи ва миллатидан қатий назар юрт учун жон фидо қилган барча юртдошларимиз доим ёдимиздадур.


олтинкўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-10 11:52:40

Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Бу тинч заминда яшаётганимизга шукроналар айтиб яшаш ва қадрига етиш керак.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-10 09:34:00

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг вилоят, туман ва шахар Кенгаши депутатларини олиб бораётган ишларига омад тилайман.


Ўроқова Маржона (Тиббиёт коллежи БПТ)2018-05-10 09:21:56

Инсон обрў-эътибори ва қадри улуғланиб, умрбоқий анъаналаримиз ўз ифодасини топган юртимизда ўтганларни хотирлаш ва кексаларимизни эъзозлаш асрлар оша давом этиб келаётган муқаддас қадриятларимиздан биридир.


Жасур Рустамов2018-05-10 08:56:46

Инсон обрў-эътибори ва қадри улуғланиб, умрбоқий анъаналаримиз ўз ифодасини топган юртимизда ўтганларни хотирлаш ва кексаларимизни эъзозлаш асрлар оша давом этиб келаётган муқаддас қадриятларимиздан биридир


Жураев Алишер (“ASIA CARGO LOGUSTIK” божхона лагистик кампанияси номли БПТ)2018-05-10 08:55:23

Уруш фахрийларига хурмат эхтиром кўрсатиш тақдирлаш уларнинг юксак матонат билан қозонган ғалабалари бугунги кун авлодлари учун, хам ибрат хам фахр бўлмағи лозим зеро Президентимиз томонидан истиқлолнинг илк йилларидан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг ана шундай ўлмас қадриятлари, бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этиб келаётганлигини кўрсатиш ўтганларни, уларнинг хайрли ишлари ва жасоратини эслаш, бугун орамизда яшаётган, ҳаётимизга, ёшлар тарбиясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Абдуллаев Турсунали2018-05-08 18:28:17

Меҳнат фаҳрийларига ўтказилган Тадбир давомида нуронийлар билан дилдан суҳбат қурдик. Улар айтиб берган аччиқ хотираларни тинглаб, Ватанимиздаги тинч-осойишта кунларга шукрона келтиришимиз керак.


Умида Исаева2018-05-08 17:32:34

Ектаерина Смесова каби фидоий депутатлар сафи кенгайсин. Бу каби аёлларимиз томонидан ўтказилаётган тадбирлар доим эътибордадир.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-08 17:09:21

Ватанимиздаги тинч-осойишта кунларга ва бунчалик эътиборга шукрона келтирсак арзийди.


Fikringizni qoldiring

+