O‘zLiDeP депутатлари уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқда

08.05.2018, 16:56

O‘zLiDeP депутатлари уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқда

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Андижон шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронторти хизматчилари хонадонларида бўлишиб, уларга партия номидан эсдалик совғалар ва эзгу истаклар улашдилар. Шу куни уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун Андижон шаҳридаги “Шедевр” ресторанида байрам тадбири ташкил қилинди.

- Ўзбекистон  Республикаси Андижон вилоят Рус маданият маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тантанада нуронийлар, жанггоҳларда жасорат кўрсатган фидойи инсонлар улуғланди, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Бугун уларни ҳар қанча эъзозласак, эҳтиром кўрсатсак оз. Уларнинг фидокорона хизматлари сабаб бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Тадбир давомида нуронийлар билан дилдан суҳбат қурдик. Улар айтиб берган аччиқ хотираларни тинглаб, Ватанимиздаги тинч-осойишта кунларга шукрона келтирдик.

Вилоятнинг хушовоз хонандалари ҳамда рус маданият маркази вакилларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Екатерина Смесова,

Халқ депутатлари Андижон

шаҳар кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    782
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов2018-05-14 13:03:08

O'zLiDeP Ширин шахар Кенгаши А.Таджибаев ҳамда Депутатлари Н.Гайбуллаев ва Шахар хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Х.Бердиярова, Ширин шахар Ҳалқ қабулхонаси мудири А.Мистофокуловлар иштирокида Ўлуғ Ватан уруши қатнашчиси Риф Галиевич Тукаевни йўқлаб у кишига Партиямиз номидан табриклаб совға-саломлар берилди. Р.Г.Тукаев O'zLiDeP Партиясига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Казаков Машраб, Самарқанд вилояти O'zLiDeP Пастдарғом тумани Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари.2018-05-11 08:58:06

Дини, ирқи ва миллатидан қатий назар юрт учун жон фидо қилган барча юртдошларимиз доим ёдимиздадур.


олтинкўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-10 11:52:40

Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Бу тинч заминда яшаётганимизга шукроналар айтиб яшаш ва қадрига етиш керак.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-10 09:34:00

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг вилоят, туман ва шахар Кенгаши депутатларини олиб бораётган ишларига омад тилайман.


Ўроқова Маржона (Тиббиёт коллежи БПТ)2018-05-10 09:21:56

Инсон обрў-эътибори ва қадри улуғланиб, умрбоқий анъаналаримиз ўз ифодасини топган юртимизда ўтганларни хотирлаш ва кексаларимизни эъзозлаш асрлар оша давом этиб келаётган муқаддас қадриятларимиздан биридир.


Жасур Рустамов2018-05-10 08:56:46

Инсон обрў-эътибори ва қадри улуғланиб, умрбоқий анъаналаримиз ўз ифодасини топган юртимизда ўтганларни хотирлаш ва кексаларимизни эъзозлаш асрлар оша давом этиб келаётган муқаддас қадриятларимиздан биридир


Жураев Алишер (“ASIA CARGO LOGUSTIK” божхона лагистик кампанияси номли БПТ)2018-05-10 08:55:23

Уруш фахрийларига хурмат эхтиром кўрсатиш тақдирлаш уларнинг юксак матонат билан қозонган ғалабалари бугунги кун авлодлари учун, хам ибрат хам фахр бўлмағи лозим зеро Президентимиз томонидан истиқлолнинг илк йилларидан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг ана шундай ўлмас қадриятлари, бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этиб келаётганлигини кўрсатиш ўтганларни, уларнинг хайрли ишлари ва жасоратини эслаш, бугун орамизда яшаётган, ҳаётимизга, ёшлар тарбиясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Абдуллаев Турсунали2018-05-08 18:28:17

Меҳнат фаҳрийларига ўтказилган Тадбир давомида нуронийлар билан дилдан суҳбат қурдик. Улар айтиб берган аччиқ хотираларни тинглаб, Ватанимиздаги тинч-осойишта кунларга шукрона келтиришимиз керак.


Умида Исаева2018-05-08 17:32:34

Ектаерина Смесова каби фидоий депутатлар сафи кенгайсин. Бу каби аёлларимиз томонидан ўтказилаётган тадбирлар доим эътибордадир.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-08 17:09:21

Ватанимиздаги тинч-осойишта кунларга ва бунчалик эътиборга шукрона келтирсак арзийди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+