80 ish o‘rni yaratgan tadbirkor tanlov g‘olibi bo‘ldi

06.06.2018, 18:10

80 ish o‘rni yaratgan  tadbirkor tanlov g‘olibi bo‘ldi

O‘zLiDeP Farg‘ona viloyati Kengashi tomonidan “Ishbilarmon ayol” ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi.  

Tadbirda O‘zLiDeP Farg‘ona viloyati Kengashi, viloyat Xotin-qizlar qo‘mitasi, Savdo-sanoat palatasi hududiy boshqarmasi, tadbirkor va fermer ayollar ishtirok etdi.

Tanlovda har bir ishtirokchining sa’y-harakatlari, faoliyat turi va uning rivoji, tashkil etgan ish o‘rni, tashabbuskorligi, eksportga munosabati va kelgusidagi rejalari inobatga olindi.

Unga ko‘ra Oltiariq tumanidagi 80 nafar ish o‘rni tashkil etish bilan ish boshlagan “Iymona atlas” oilaviy korxonasi rahbari Sabrinoso Vahobova “Ishbilarmon ayol” loyihasining respublika bosqichiga yo‘llanma oldi.

Shuningdek ko‘rik-tanlovda 2-o‘rinni “Uz fer tekstil” MChJ rahbari Dilafro‘z Umrzoqova, 3-o‘rinni esa “Gulli va chokli buyumlar ustasi” korxonasi rahbari, oilaviy tadbirkor E’zozaxon Qodirova egalladi.

O‘zLiDeP Farg‘ona viloyati

Kengashi matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    581
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Сўх туман Чумоқча БПТ Ходжамов Ўлуғбек2018-06-08 10:04:15

Юртимизда тадбиркор аёллар купаяверсин.


Муроджон Ядгаров- Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-08 09:17:09

Тадбиркор аёлларимиз сафлари кўпаяверсин.


Мавжудахон Қосимова-Ёзёвон туманида якка тартибдаги тадбиркор 2018-06-08 09:12:59

Бу каби танловларни ўтказилиши, тадбиркор аёлларнинг сафини янада кенгайишига қолаверса уларнинг тажриба алмашишларига хизмат қилади.


Фуркат туман Кенгаши депутати Д.Рахимова2018-06-07 21:04:53

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи булиб ўтказилгани куплаб аёлларимизи фаоллигини оширди десак булади.


Халилов Жамшидбек Рахманович, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-06-07 19:26:58

2017-2021 йиллдарда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бойича Харакатлар стратегияси ижросини таъминлаш хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакиллантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, касаначилик фаолиятларига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, касб-хунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш аёл тадбиркорларимиз қанчалик кўпайса мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилояти бўлим мудири2018-06-07 13:09:51

Партия томонидан ўтказилаётган лойихалар орқали янги тадбиркор аёллар кашф этилмоқда.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-06-07 11:45:43

Лойиҳа доирасида кўпгина хотин-қизлар ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, ёшларга ўрнак кўрсатмоқдалар.


Шахрисабз туман Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Раджапов2018-06-07 11:09:11

Бундай тадбиркор аёллар сонининг кўпайиши ишсизлик даражасини олдини олади, мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:26:08

Ғолибларни табриклаймиз, келгуси ишларига ривож талаймиз ва тадбиркорлик фаолиятлари бундан хам кенгайсин


Қашқадарё вилояти Китоб туман Кенгаши депутати - Ғулом Узоқов2018-06-06 18:16:00

“Ишбилармон аёл” лойиҳаси тадбиркор аёлларимизни қўллаб қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Мазкур тадбир барча вилоятларда юқори савияда ташкил этилмоқда.


Fikringizni qoldiring

+