“Tadbirkor ayollar muammolarini o‘rganish” guruhi Mehribon Yusupovaga 17 mln. so‘m kredit olishga ko‘maklashdi

11.06.2018, 18:22

“Tadbirkor ayollar muammolarini o‘rganish” guruhi  Mehribon Yusupovaga 17 mln. so‘m kredit olishga ko‘maklashdi

Urganchlik Mehribon Yusupova 2-guruh nogironi. Ishsiz. Shu bois fuqaro tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanishni ko‘ngliga tugdi. O‘z biznesini yo‘lga qo‘yish uchun O‘zLiDeP Urganch shahar Kengashi qoshida tashkil etilgan “Tadbirkor ayollar muammolarini o‘rganish” guruhiga 7 foizlik imtiyozli kredit olishda amaliy yordam so‘rab murojaat qildi.

Guruh a’zolari tomonidan uning murojaati atroflicha o‘rganildi va Xalq deputatlari Urganch shahar Kengashidagi partiya deputatlik guruhi a’zosi Dilorom Atayeva hamda shu hududga biriktirilgan sektor mudiri Lochin Ibragimov tashabbusi bilan muammo ijobiy hal etildi.

– O‘zLiDeP tushabbusi bilan “Hamkor bank” shahar filialidan 17 mln. so‘m miqdorida imtiyozli kredit oldim,  – deydi M.Yusupova. – Partiya faollaridan juda minnatdorman. Kelajakda o‘zimning oilaviy korxonamni ochib, uyda o‘tirgan ishsiz xotin-qizlarni ish bilan ta’minlash niyatim bor. Bunda, albatta partiya ko‘magiga tayanaman.

Ta’kidlash kerak, bugun mazkur guruhga kelayotgan murojaatlarning aksariyati joyida yechim topmoqda. Qolganlari qat’iy nazoratga olinmoqda.

Musharraf RAHIMOVA,

O‘zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi

ayollar bilan ishlash bo‘limi mudiri

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    95
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

даврон2018-07-27 00:19:37

урганч банкларида 7-4 фойзли кредитлар качон йулга куйилади банклар бизга бундай буйрук келмади дейишяпти бошка фукоралар оляпти тушинмадим


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-12 16:43:30

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан ўтказилаётган танловлар кўпайса юртимизда тадбиркорлар янада кўпайиб боради натижада иш ўрни кўпроқ яратилади .


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-12 16:23:36

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаолиятини барча вилоятларда кенг тарғиб қилиш керак. Улар томонидан амалий ишларни кўпайтириш лозим.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 14:20:30

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак. “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига омадлар тилаб коламиз.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-06-12 12:51:54

Бундай имкониятдан ҳар биримиз тўла фойдаланиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали, иқтисодиётимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.


Жиззах вилоят Зафаробод туман Халқ банк БПТ раиси Б.Халилова2018-06-12 12:10:49

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан бажарилган хайирли ишлар тахсинга сазовор.


Тўраева Гулбаҳор. Қашқадарё вилояти "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-12 10:10:13

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёлларга эътибор, айниқса ногиронлиги бор хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун амалий кўмак бериш ҳар бир партия фаолининг асосий вазифаси, инсонийлик бурчи эканлигини унутмаслик лозим


Г.Ахмедова Тахиатош тумани «Ахмедова Гулдана» якка тадбиркор раҳбари 2018-06-12 10:09:11

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига келажакда бунданда улуг ишларни амалга оширишда омадлар тилаб коламиз. Бизга ухшаган тадбиркорларнинг муаммоларини урганиб бораётган партиямиз фаолларига рахмат ва ишларида ривож тилайман.


Г.Ахмедова Тахиатош тумани «Ахмедова Гулдана» якка тадбиркор раҳбари 2018-06-12 10:09:11

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига келажакда бунданда улуг ишларни амалга оширишда омадлар тилаб коламиз. Бизга ухшаган тадбиркорларнинг муаммоларини урганиб бораётган партиямиз фаолларига рахмат ва ишларида ривож тилайман.


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-06-12 09:57:16

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан хар бир туман шахар кесимларида бир катор муаммолар уз ечимини топиб келмокда бундан тадбиркор аёлларимиз жуда минатдорлар.


Fikringizni qoldiring

+