O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

13.09.2021, 17:08

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида партиянинг Х Съездида кун тартибига қўйилган масалалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова олиб бориб, партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги 10 та устувор вазифага алоҳида тўхталди. Мазкур вазифалар юзасидан тегишли тартибда режалар белгиланди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби хусусида ҳам фикрлар алмашилди.

-Ушбу китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилгани бизни ҳам айни вақтда янгича илғор ғоялар, эзгу ташаббуслар билан ишлашга ундайди, - дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ҳожимуҳаммад Хасанхонов. – Уни ўқирканмиз, Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввурга эга бўламиз.

Йиғилишда қайд этилган устувор вазифалар бўйича ҳар бир масъул ходимнинг жавобгарлиги оширилди.

Муяссархон Умурзақова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+