Давлатимиз байроғининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар ташкил этилди

18.11.2021, 17:37

Давлатимиз байроғининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар ташкил этилди

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолларидир.

Шундай тимсоллардан бири – бугун Бирлашган Миллатлар ташкилоти олдида дунё давлатлари орасида тенг ҳуқуқлигимизни билдириб ҳилпираб турган Ярим ой ва ўн икки юлдузли музаффар байроғимиздир.

Давлатимиз мустақиллигининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан Жиззах вилоят IT-Park филиалида “Байроғим-менинг фахрим” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари,  халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ва “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат рамзлари, жумладан, Ўзбекистон байроғининг муқаддаслиги ҳақида фикр юритар эканлар, тарихда ўз туғларини баланд тутган аждодларимиз, жумладан Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Жалолиддин Мангубердиларнинг жасорати бугунги авлодга ибрат эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

- Ёшларимиз ҳам халқаро ареналарда байроғимизни баланд кўтариб, юртимиз шуҳратига шуҳрат, обрўсига обрў қўшмоқдалар, - дейди O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгашининг аппарат раҳбари Ирода Маматқулова. – Бунга Токио олимпиадасида спортчиларимиз қўлга киритган ғалабалар ёрқин мисол. Бундан кейин ҳам ёшларимизни давлат рамзларига, жумладан Давлатимиз байроғига ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш барчамизнинг бурчимиздир.

Тадбир давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, бу борадаги маънавий-маърифий тадбирларда давлатимиз рамзларига бўлган эҳтиромни шакллантириш борасидаги амалий чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.

Холбек АСАТОВ,  

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+