Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси

07.12.2021, 15:19

Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия Ёшлар қаноти фаоллари иштирокида “Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Қайд этилдики, Конституциямизда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган.

Тадбирда ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида ўзаро фикр алмашилди. Ана шу ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош Қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир давомида яқинда бўлиб ўтган Президент сайловида фаол иштирок этган  партия Ёшлар қаноти фаолларига партиянинг ташаккурномалари ва эсталик совғалари топширилди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+