O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади

27.12.2021, 12:25

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши,  туман ва шаҳар Кенгаши  ходимлари иштирок этди. Мажлисда дастлаб 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда,  партия томонидан олиб борилган ишлар, натижа ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгашида 75 мингдан зиёд аъзолари бўлиб, мингдан зиёд бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Йиғилишда ҳар бир бўлим томонидан олиб борилган тарғибот ишлари, депутатларнинг фаолияти, партиявий лойиҳалар бўйича қилинган ишлар танқид-таҳлилий сарҳисоб қилинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ режалар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор амалий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Нуроний отахон ва онахонларни, кекса авлод вакилларини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Маҳалла куй ишларида, туй ҳашамларда, жамоатчилик тадбирларда ҳам ёши улуғ  инсонлар тажрибасига таяниб, уларнинг маслаҳати билан иш олиб борилади. Асрлар давомида  шаклланиб, қадрият даражасига кўтарилган бундай муносабат ҳозирги кунда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Бу борадаги ислоҳотларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда партия қошида Фахрийлар кенгаши фаолияти  йўлга қўйилиб, уларга кўпни кўрган, ҳаётий тажрибага эга нуронийлар раис этиб сайланмоқда. Йиғилиш кун тартибидаги кейинги масала ҳам партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгашини ташкил этиш  ва унга раис сайлаш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда   партиянинг фаол аъзоси, кўп йиллик билим ва тажрибага эга  Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Турсынбай Абдижаббаровнинг  номзоди тавсия қилинди ва кўпчиликнинг овози билан бир овоздан қўллаб-қувватланди.  Йиғилишда сўзга чиққанлар ёши улуғ инсонларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимиз ва миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида энг фаол туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари ва партия вакилларига Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+