Сирдарё туманидаги 23 нафар ҳоким ёрдамчилари партия сафига қўшилди
25.02.2022, 16:04
Маълумки, шу йилнинг 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.
-Партиямизнинг мақсад ва вазифаларининг ҳар бир бандида фаолияти акс этадиган ҳоким ёрдамчилари аввалдан партиямизнинг фаоллари эди, -дейди O’zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши аппарат раҳбари Муҳриддин Раҳматтулаев. - Уларни янги лавозимда иш бошлаши, партиядаги фаолиятимизга мослиги фикрларимизни бир жойдан чиқишига сабаб бўлди.
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш ҳоким ёрдамчиларининг вазифаларига киради.
Тумандаги 23 нафар ҳоким ёрдамчилари партияга киришга ариза бериб, бир кунда аъзолик гувоҳномаларини олишди. Улар партиянинг, партия Кенгаши уларнинг фаолиятига, мақсадларига кўмакдош бўлишга келишдилар.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
Фикрингизни қолдиринг