O'zLiDePда KOICA экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

25.02.2022, 17:42

 O'zLiDePда KOICA экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

2022 йилнинг 25 февраль куни O'zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг(KOICA)  Ўзбекистондаги экспертлари Lim Jinho  ва Lee Hunjai билан учрашув бўлиб ўтди. Унда партия қурилишида ахборот технологияларининг ўрни ва дастурий вазифаларни амалга ошириш самарадорлигини оширишда улардан  фойдаланишни кенгайтиришнинг аҳамияти каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида кореялик меҳмонлар ЎзЛиДеП да ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича мавжуд бўлган имкониятлар билан танишдилар.

Учрашув амалий муҳитда бўлиб ўтди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+