O`zLiDeP фаоллари “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшмоқда

11.03.2022, 16:57

O`zLiDeP фаоллари “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшмоқда

Хабарингиз бор, 1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш акциялари давом этмоқда.

Тойлоқ туманида ҳам ушбу жараён бошлаб юборилган бўлиб, 2021-2022 йиллар давомида туманда жами 750 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг куз ойларида йўл ёқалари ва фермер хўжаликлари далаларига 350 минг дона дарахт кўчатлари экилди. Жорий йилнинг баҳор мавсумида яна  400 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Мазкур “Яшил макон” лойиҳаси бўйича туманда O`zLiDeP депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ҳам навбатдаги “Яшил боғлар барпо этамиз” акциясини ўтказмоқда. Биргина 44 та мактабгача таълим тизимига 700 туп мевали дарахтларни экишни режалаштирган. Бугунги кунга қадар 5800 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилган.

  Акмал Мирзоев,

O`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари  - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+