Оқдарё туманидаги тадбиркорлик субъектларига бизнес тур ташкил этилди

Оқдарё туманидаги тадбиркорлик субъектларига бизнес тур ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Қулай бизнес ва инвестицион муҳит – тадбиркорлик фаолиятининг муҳим омили” мавзусида тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Оқдарё туманида бизнес тур ташкил этилди.

Дастлаб партия фаоллари тумандаги “Зарафшон текстиль” масъулияти чекланган жамиятининг Лойиш-2 филиали фаолияти билан танишди. Танишув чоғида дастлаб корхона ходимлари билан амалий мулоқот қилишиб, уларга партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Партия фаоллари корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Тайёр трикотаж кейим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона 2019 йилда Туркия технологияси асосида ишга туширилган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 90 фоизи хорижга экспорт қилинмоқда. Айни кунда корхонада 350 нафар хотин-қизлар иш билан банд.

 Қодир Шойимов, 

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 

бўлим мудири

  • Кўрилди
    121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+