Чўпонободга трансформатор керак

30.03.2022, 16:54

Чўпонободга трансформатор керак

Чўпонобод кўчаси Жарқўрғон туманидаги «Эскиқишлоқ» маҳалласининг  энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Бироз олисроқ ҳудудда электр энергиясида доимий узилишлар кузатилади. Бунинг устига электр энергияси кучланиши ҳам жуда паст. Ҳудуд «Янгиариқ» маҳалласига яқинроқ бўлгани боис, у ердан 3 км масофага электр энергияси линияси тортилса, ҳарна кўча аҳли бу узилишлардан қутулган бўларди. Бунинг  учун эса 1 дона   трансформатор ҳамда 60 дона симёғоч  ўрнатиш керак. Масала шу ерга келганда аҳолига кўмак зарур.

Маҳалладаги 10-умумтаълим мактабида O'zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгаши депутати Ботир Кенжаев ҳамда Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Ш.Аҳмедовлар маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказишди. Унда ушбу муаммоли масала кўндаланг ташланди. Депутат ҳамда ёрдамчи ушбу масалани Қонунчилик палатаси депутати Ф.Саматовга тегишли тартибда етказиб, депутатлик сўровлари чиқарилишини маълум қилди.

Қабул давомида маҳалла аҳолисининг 20 га яқин мурожаатлари тингланди. Шу билан бирга, шу йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғини раислари сайловига  МФЙ дан қўйилаётган 3 нафар номзод билан ҳам суҳбатлашилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+