O'zLiDeP фаоли ташаббуси: Сариосиёлик Сабоҳатга иссиқхона қуриб берилди

04.04.2022, 14:29

O'zLiDeP фаоли ташаббуси: Сариосиёлик Сабоҳатга иссиқхона қуриб берилди

Ҳа, бугун ёшларни ишли қилиш диққат марказимизда турган муҳим масаладир. Шу боис, барча куч ва имкониятлар айни шу масалани ижобий ҳал этишга сарфланмоқда. Экин қиламан деганга ер, тадбиркорлик қиламан деганга кредит, ҳунарим билан даромад топаман деганга субсидияли ускуна берилмоқдаки, бунинг ортидан ғайрати бор ёшлар ўз йўналиши ва йўлини топишга уринаяпти.

Сариосиё туманидаги "Афросиёб" маҳалласида яшовчи Сабоҳат Нуриллаева ҳам томорқасида иссиқхона қуриб, унда меҳнат қилиб, даромад қилиш ниятида юрганди. Аммо, қайси эшикни тақиллатишни, кимдан ёрдам сўрашни билмай турган пайтида OʻzLiDeP туман Кенгаши фаоли О.Султонов ва ёшлар етакчиси М.Жўрабоевлар ёрдам беришди.

Керакли ҳужжатларни расмийлаштириб, Сабоҳатга йўл-йўриқ кўрсатишди. Ва унга тижорат банкидан 33 миллион сўм кредит ажратилишига кўмаклашишди.

Тезда кредит маблағига С.Нуриллаеванинг хонадонидаги 3 сотиx жойга иссиқхона қуриб берилди ва у ерга 36 туп лимон ҳамда 2 туп апельсин кўчатлари ҳам экилди. Энди Сабоҳатдан талаб этиладигани кўчатларни меҳр билан парваришлаб, мўл-кўл ҳосил олиш. OʻzLiDeP фаоли бу бўйича ҳам тавсияларини беришдан эринмайди.

OʻzLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+