“Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

11.04.2022, 15:21

“Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Бухоро туманида “Соғлом оила - мустаҳкам оила” партиявий лойиҳаси  доирасида тиббий-кўрик ташкил этилди.

Тадбирда “Темир” ва “Аёллар” дафтари руйхатида турувчи 45 нафарга яқин хотин-қизлар, болажонлар терапевт, лор, окулист бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлишди. Улар УЗИ аппаратидан ўтказилдилар ҳамда мутахассис врачларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар.

Тиббий-кўрик доирасида 10 миллион сўмлик 7 турдаги дори-дармонлар тарқатилди. Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад- хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+