O'zLiDeP фаоллари раҳбарлик қилаётган етакчи корхоналар ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида меморандум имзоланди

18.04.2022, 15:53

O'zLiDeP фаоллари раҳбарлик қилаётган етакчи корхоналар ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида меморандум имзоланди

Бухоро давлат университетида олий ўқув юрти, бандлик маркази ҳамда агрономия ва биотехнология факультети талабалари иштирокида вилоятдаги бир қатор тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналар сафини кенгайтиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

 Унда университет ректори Обиджон Ҳамидов сўз олиб, O'zLiDeP фаоллари –Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоцияцияси вилоят бўлими раиси Дилбар Ахмедова, “Баноаз текстиль”, “Файз қурилиш моллари”, “Замин мадад тайёрлов савдо” МЧЖлари раҳбарлари Махтоб Одилова, Дилором Файзиева ва Мамлакат Содиқоваларнинг ҳаёт йўллари ва ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятлари билан талаба ёшларни яқиндан таништирди. Бу тадбиркор аёллар томонидан кейинги пайтда эришилган ютуқлар соҳа ходимлари учун ҳаёт мактаби вазифасини ўташини таъкидлади. Ёшлар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда соҳада юқори натижаларга эришган аёллар тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.

Улар ўз навбатида корхоналаридаги мавжуд бўш ўринларга ёшларни ишга таклиф этдилар. Шу тариқа Президентимизнинг мазкур масала бўйича белгиланган тавсия ва кўрсатмалари ҳам вилоятдаги етакчи олий ўқув юрти-Бухоро давлат университети мисолида амалга ошириладиган бўлди.

Шу куни O'zLiDeP фаоллари раҳбарлик қилаётган етакчи корхоналарнинг ҳар бири билан Бухоро давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+