Термиз халқаро савдо маркази тадбиркорга қулайлик яратади

24.05.2022, 15:36

Термиз халқаро савдо маркази тадбиркорга қулайлик яратади

O‘zLiDeP Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раис ўринбосари, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг Давлат дастурининг 26 ва 28-мақсади бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Дониёр Ғаниев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Жавлонбек Эргашев ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ходимлари Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази”да бўлишди.

26 гектар майдонда барпо этилган эркин иқтисодий зонасида замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталларини ташкил этишни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Савдо марказида 1 800 та савдо нуқталари, йилига 50 минг тонна юк ҳажмига хизмат кўрсатувчи логистика маркази, 15 минг кишилик қамровли тиббиёт маркази, 2 та жами 400 ўринли меҳмонхона, хизмат кўрсатиш бинолари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда истироҳат боғлари ташкил этилади. Яратиладиган иш ўринлари сони 2 минг кишини ташкил этиб, савдо маркази орқали йилига 192 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинади. Термиз ҳалқаро савдо маркази қурилишига "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси" ҳисобидан 3 йил муддатга 20 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Ишчи гуруҳ вакиллари Термиз шаҳридаги "GLASS EXPO SURXON" МЧЖ қўшма корхонасида ойнага қайта ишлов беришни ташкил этиш жараёни билан ҳам танишишди. Мазкур лойиҳа йилига 33 минг кв.м ойнани қайта ишлаш имконини беради. Қиймати 4,5 млн. АҚШ доллари бўлиб, 80 кишини янги иш ўринлари билан таъминлайди.

Сўнг, Термиз шаҳридаги “Oravip ceramic” МЧЖ ҳамда "Afghan Bazaar Silk Carpets" МЧЖ қўшма корхонасида бўлишди. “Oravip ceramic” МЧЖ корхонаси керамик жиҳозларни ишлаб чиқаради, қиймати эса 5,7 млн. долларга тенг. 150 нафар кишини иш ўрни билан таъминлаш имкониятига эга."Afghan Bazaar Silk Carpets" МЧЖ қўшма корхонасида эса ипак ва жун маҳсулотларидан гилам ишлаб чиқарилмоқда. Меҳмонлар гилам тўқиш жараёнини бевосита кузатишди. Айтиш керакки, мазкур корхона йилига 12,5 минг кв.м гилам ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа қиймати 7,0 млн долларни ташкил этади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+