Урганч бозоридаги нарх-наво барқарор ва чўнтакбоп

24.05.2022, 17:49

Урганч бозоридаги нарх-наво барқарор ва чўнтакбоп

“Урганч марказий деҳқон бозори” АЖ да 1 кг гўшт 50-55минг сўм, сабзи 1-2,5 минг сўм, картошка 3-5 минг сўм, 1 литр ўсимлик мойи 16 минг сўмдан сотилмоқда.

Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Қ.Бекматов ҳамда ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши масъуллари томонидан деҳқон бозорида олиб борилган ўрганишлар давомида маълум бўлди. Шунингдек бозор ҳудудида вилоятнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган фермер ва деҳқон хўжаликларига ўз маҳсулотларинии сотишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, 18 та савдо расталари ва 11 та савдо ярмарка дўконлари аҳолига хизмат қилмоқда.

Бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлашда “Урганч марказий деҳқон бозори” АЖ даги ҳокимликлар, вилоят прокуратураси ҳузуридаги департамент ва бошқа идора ташкилотлар томонидан назорат ўрнатилган.

Нигора Абдумуталова

ЎзДЖТУ талабаси

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+