Конституцияни такомиллаштириш жараёнида партия қуйи бўғинлари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

03.06.2022, 10:57

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида партия қуйи бўғинлари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

 Маълумки, жойларда Конституциявий ислоҳот жараёнини аҳолининг кенг қатламига тарғибот қилиш, бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фикр ва таклифларини шакллантириш мақсадида турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. ЎзЛиДеП Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги “Феруз Хоразм” МЧЖ таркибидаги бошланғич партия ташкилотида ҳам ташкил этилган учрашув “Конститутциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати - давр талаби” мавзусида ўтказилди.  

Тадбирда партия вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси, корхона ишчи хизматчилари ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари  иштирок этди.

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган залворли мақсадлар мужассам. Бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини ҳал қилувчи жараёнлар даврига кириб келганимизни яққол намоён қилиб тургани таъкидланди.

- Бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP электорати манфаатларига ҳам тўла мос келади. Партиямизнинг дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани алоҳида қайд этилган. Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланиши лозим, - дейди корхона раҳбари, O’zLiDeP фаоли Клара Жумамуратова.

Тадбирда сўз олганлар мавзу юзасидан ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қисқа қилиб айтганда халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Шухрат Атажанов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+