Конституциявий қонун лойиҳаси БПТ муҳокамасида

28.06.2022, 14:34

Конституциявий қонун лойиҳаси БПТ муҳокамасида

O'zLiDeP Ромитан туман Кенгаши "BCT Cluster" МЧЖ ҳузуридаги БПТ да партия масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда қуйи бўғин фаоллари иштирокида Президентимиз ташаббусига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида"ги Коституциявий Қонун лойиҳасинининг умумхалқ лойиҳаси муҳокамасига қўйилиши муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Атоева, партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Н.Воҳидов ва бошқалар ҳуқуқий демократик жамият барпо этилаётган бугунги кунда амалдаги конституцияни давр талаблари даражасига олиб чиқиш, яъни уни тегишли боблар ва моддалар билан ўзгартириш, зарур қўшимчалар киритиш зарурати туғилиб қолганлигини, жаҳонда рўй бераётган бугунги ўзгаришлар, айнан шундай йўл тутишимиз кераклигини, бу ҳақда юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини қайд этдилар.

Конституциявий лойиҳанинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши айни муддао бўлди, –дейди депутат М.Атоева. - Ҳаётимизнинг бундан кейинги фаровонлашуви ушбу муҳим ҳужжатнинг ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилишига, халқимиз хохиш иродаси мужассам бўлишига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгартиришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Давра суҳбатида мавзуга оид бошқа бир қатор тегишли долзарб вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+