Оила институтини такомиллаштириш истиқболларига оид қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди

06.07.2022, 16:52

Оила институтини такомиллаштириш истиқболларига оид қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Оила маънавият булоғи” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

O’zLiDeP туман Кенгаши, оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, ФХДЁ, туман Отин ойиси, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишловчи ходимлар, маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда оила институтининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг ҳар томонлама равнақ топишида жамиятдаги оилаларнинг фаровонлиги муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, маҳалаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилиб, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг роли ҳамда мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим таянч бўлмоқда. Маҳаллаларда хотин-қизлар фаолларининг фаолият юритаётганлиги бугунги кунда хотин-қизларга билдирилаётган ишончнинг наъмунасидир.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

Мутахассислар томонидан оила институтини такомиллаштириш истиқболларига оид қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Марҳабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+