Конституциявий қонун лойиҳасида меҳнат ҳуқуқига доир янги нормалар киритилмоқда

20.07.2022, 14:26

Конституциявий қонун лойиҳасида меҳнат ҳуқуқига доир янги нормалар киритилмоқда

Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир айни пайтда муҳокамада бўлган Конституциявий қонун лойиҳасида меҳнат муносабатларининг акс этишига қаратилди.

Учқудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш марказида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида ўтказилган ушбу тадбирда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Р.Гаффаров иштирок этиб,  Кониститутциянинг 37-моддаси - меҳнат ҳуқуқига доир янгича нормалар жумладан, ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситилишларсиз ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга эканлиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши кераклиги, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланаганлиги, ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган таътилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун таътилга ёки болани фарзандликка олиш учун таътилга чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича нормалар киритилиши кўзда тутилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек мажбурий меҳнатдан ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш тақиқланади ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши бош қомусимизда белгилаб қўйилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, 38-моддага киритилаётган ўзгартишлар, яъни ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эга. Ёлланиб ишлаётган фуқаролар дам олиш ҳуқуқига, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилаётганлиги янги конституциявий қонун лойиҳасида алоҳида белгилаб қўйилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиламизки, инсон унинг қадри, шаъни, меҳнати, мулки, соғлиги ва бошқа эҳтиёжлари давлат муҳофазасида ва бу тўғридан тўғри амал қилиши учун конституцияга киритилмоқда.

Ш.Шокирова

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+