Арносойлик ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 129 нафар ёшларга 2 млрд 809 млн сўмлик кредит ажратилди

22.07.2022, 16:06

Арносойлик ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 129 нафар ёшларга 2 млрд 809 млн сўмлик кредит ажратилди

Арнасойда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.

Дастлаб, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими раҳбари Беҳзод Султонов “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” мавзусида ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, айни пайтда туманда ёшлар сони 8139 нафарни ташкил этади. Бир қатор мутасадди ташкилотлар, шу жумладан халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP Депутатлик гуруҳи аъзолари саъй-ҳаракатлари билан йил бошидан буён 279 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида онлайн E-AUKSION савдо платформаси орқали 10 йил муддатга ижара асосида 20 сотихдан жами 55,8 га суғориладиган ер майдонлари ажратилиб берилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда 129 нафар ёшларга 2 млрд, 809 млн кредит маблағи ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Бироқ, ҳамон аниқланган ишсиз ёшлар сони 349 нафарни ташкил қилмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш учун эса, туманда ички имкониятлар етарли.

Ёшларни қурилиш, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларга жалб қилиш, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган. Айнан шу ўринда, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, депутатларнинг ёрдами айниқса асқотади.

Тадбирда тумандаги таниқли тадбиркор ва фермерлар билан ёшлар ўртасида “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди. Амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+