Конституциявий қонун лойиҳасида ёшлар ўз таклифларини билдирмоқда

22.07.2022, 16:08

Конституциявий қонун лойиҳасида ёшлар ўз таклифларини билдирмоқда

Асосий Қонунимизда ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг қамровда кўрсатилиши давлатимизнинг ёш авлодга яратиб берган улкан имкониятларининг ёрқин намунасидир.

Вобкент туман марказидаги Кутубхона залида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, фахрийлар Кенгаши аъзоси Бахтиёр Бобоқулов  томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисидаги» Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда партиявий фаолиятида фаоллик кўрсатиб келаётган “Ёшлар қаноти” нинг бир гуруҳ аъзолари, туман МФЙлардаги ёшлар ҳамда  O’zLiDeP туман Кенгаши ҳузуридаги фахрийлар Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишда мавзу доирасида сўз юритган маҳаллий Кенгаш депутати, O’zLiDeP туман Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши аъзоси Бахтиёр Бобоқулов ва бошқалар конституцияга ўзгартиришлар киритиш давр талаби эканлиги, кейинги 4-5 йил ичида мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб вазифалар ўз навбатида асосий Қомусимиз мазмун-моҳиятига янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Ёшлар йиғилиш давомида ўз ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсати, навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан янги Конституцияга киритилиши лозим бўлган таклиф, тавсия ва фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Зотан, ҳақ-ҳуқуқлари Конституциявий даражада таъминлаб берилган йигит-қизларнинг Ватанимиз манфаатлари йўлидаги фаолиятлари янада бардавом, самарали, изчил ва узлуксиз бўлиши ўз-ўзидан аён.

  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+