Конституция – барча ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

25.07.2022, 14:55

Конституция – барча ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

Когон туманидаги “Poykent Bukhara” меҳмонхонаси мажлислар залида O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Конституция – барча ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Унда O'zLiDeP вилоят, туман, шаҳар Кенгашлар масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, маҳаллий тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Фармон Аминов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Тадбир давомида Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, инсон манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида илгари сурилган ҳамда Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қиладиган моддалар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Ҳ.Рўзиев 53-моддасида баён этилган “Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли” деган ўзгартиришлар соҳа ходимлари томонидан мамнуният билан кутиб олинганлигини қайд этди.

Шунингдек, ўқув семинарида сўз олган партия Бухоро шаҳар Кенгашининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мамлакат Содиқова мол-мулк даҳлсизлиги Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилишини, партия Когон туман Кенгаши аппарати раҳбари, туман Кенгаши депутати Шомурод Бўронов Янги Конституция лойиҳасида баён этилган ва киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, жумладан, Президент сайловига оид 90-модда халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганлигини шу муносабат билан мамлакатимизда ўтказиладиган референдум ҳам халқимиз хохиш-иродаси ифодаси эканлигини маълум қилди.

Тадбирда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Моҳигул Жўраева таъмирталаб тарихий ва маданий ёдгорликлар муҳофазасига оид лойиҳанинг 49-моддаси бўйича, Бухоро шаҳридаги Ғ.Ғулом МФЙ ҳузуридаги БПТ раиси Дилнавоз Худойбердиева Янгиланган Конституция лойиҳасининг бир қатор моддаларида барча даражалардаги таълим соҳаси ҳамда мактабгача таълимга алоҳида эътибор берилганлигини, айнан шу моддалардаги устувор вазифалар ҳаётда ўз ифодасини топса нур устига нур бўлишини эътироф этди.

Ўқув-семинари иштирокчиларини қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Шу куни “Poykent Bukhara” меҳмонхонасида фаолият кўрсатаётган ҳамда O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари билан танишган бир гуруҳ ишчи- хизматчилар партия сафига қабул қилиниб уларга тегишли гувоҳнома ва эсдалик совғалар топширилди. Шу тариқа бу ерда Дониёр Рўзиев раислигида янги БПТ ўз фаолиятини бошлади.  

  • Кўрилди
    663
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+