Қашқадарёлик партия фаоллари конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқдалар

28.07.2022, 15:54

Қашқадарёлик партия фаоллари конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқдалар

Воҳамизнинг туман ва шаҳарларида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деб номланган давра суҳбатлари, депутатлар ва кенгаш ходимлари билан воҳа аҳлининг учрашувлари юксак кўтаринкилик ҳамда ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда. 

Китоб туманидаги “Элегант Нур” масъулияти чекланган  жамият қошидаги бошланғич партия ташкилоти йиғилиши иштирокчиларига Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгариш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузасининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.  

Депутатлардан Шариф Темиров, Ғулом Узоқов ҳамда қуйи бўғин фаоллари сўзга чиқиб,  сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ва изчил демократик ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг мустаҳкам сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маънавий-маданий асослари яратилганлигини алоҳида эътироф этишди.

Таъкидландики, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришда ҳуқуқий пойдеворни янада мустаҳкамлашни давр тақозо этмоқда. Жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий қиёфаси шиддат билан ўзгараётганлиги боис, фундаментал демократик тушунчалар ва қадриятлар реал воқеликка айланди. Лойиҳада Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим моддалар) қўшиш таклиф этилаётгани ҳам бунинг яққол далилидир. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Бош қомусимизни янада пишиқ ва пухта, халқчил, юртдошларимизнинг ҳоҳиш иродасининг юксак ифода этадиган, хақиқий халқ Конституцияси сифатида бутунлай янгича мазмун касб этишини айтиб ўтилди. 

Партия фаоллари Ватан равнақи йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирок этишлари кераклиги, Конституцияни такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш баробарида халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари қадр қимматини самарали таъминлашга хизмат қилишини айтиб ўтдилар.  

Сарвар Бекмуродов,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

ташкилий-партиявий ва истиқболли

кадрлар билан ишлаш бўлими мудири.  

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+