Ишчи гуруҳ фаолияти: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

29.07.2022, 12:04

Ишчи гуруҳ фаолияти: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги 54 - Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш йўналишида белгилаб берилган вазифалари ижросига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Гулистон тумани “Сохил” МФЙ да бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида Гулистон тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси маъсул ходими, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Мухиддинов, партия “Аёлларқаноти” фаоли М.Бўронова, Халқ ва туман Кенгаши депутатлари М.Эсиргапов, Х.Анорқулов ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок  этди.

Тадбирда Гулистон тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси маъсул ходими С. Жўрақулов тадбир иштирокчиларига Тараққиёт стратегиясининг 54-мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида батафсил маълумотлар берди.

Шундан сўнг, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Мухиддинов, партия “Аёлларқаноти” фаоли М.Бўронова ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан қонуний тартибда жавоблар бериб ўтилди.

  • Кўрилди
    793
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+