Конституциявий қонун лойиҳаси корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида муҳокама қилинди

29.07.2022, 16:26

Конституциявий қонун лойиҳаси  корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида муҳокама қилинди

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан вилоятдаги йирик бошланғич партия ташкилотларидан бири бўлган Навоий иссиқлиқ электр станциясида фаолият юритувчи партиянинг фаол аъзолари иштирокида конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят Кенгаши депутатлари Қ.Ғаниев ва М.Эшниёзовлар сўзга чиқиб, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти хусусида иштирокчиларга таништирилди.

Вилоят Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП вилоят ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари М.Эшниёзов Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқи ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирганини, конституция ислоҳотини амалга ошириш учун тузилган Миллий комиссия ва унинг фаолияти, таклифлар йиғиш жараёни ва бугунги кунда умумхалқ муҳокамасига қўйилган конституциявий қонун лойиҳаси хусусида кенг маълумот берди. Ўз навбатида, жамоатчилик томонидан лойиҳа юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва такифлар ҳар томонлама чуқур ўрганилиб, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш - Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишлар ишчи-ходимлар, корхона ёшлари ўртасида мунтазам олиб борилаётганини билдиришди.

  • Кўрилди
    618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+