"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмокда
17.08.2022, 16:17
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Бўлиб ўтаётган турли маънавий-маърифий тадбирларда бу йилги истиқлол айёмининг "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмокда.
Шу сабабли O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан мазкур байрамга тайёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида партия вилоят Кенгаши ходимлари, худудий Кенгаши аппарат рахбарлари шунингдек ҳалқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда Наманган шаҳар Кенгаши депутати Сохибахон Гаппарова сўзга чиқиб, юртимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хотин-қизларга, ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида кенг маънода гапириб ўтди.
Бундан ташқари, Чуст туман Кенгаши депутати Розиқжон Хакимов сўзга чиқиб, маҳалла тизимини такомиллаштириш, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили, хотин-кизлар бўйича етакчи лавозимларининг жорий этилгани ва бунинг дастлабки ижобий натижалари ҳақида сўз юритди. "Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар" бўйича аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимли равишда олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Тадбир якунида мавзу юзасидан фикр мулоҳазалар юритилиб, йиғилиш истирокчилари томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг