Партия томонидан Чингиз Ахмаров таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

18.08.2022, 17:09

Партия томонидан Чингиз Ахмаров таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

 Ўзбекистон бадиий академияси Сурхондарё вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Чингиз Ахмаров таваллудининг 110 йиллиги”га бағишланган тадбир ўтказди. Унда вилоят маданият бошқармаси, Термиз шаҳар ҳокимлиги вакиллари, партиямизнинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тараққиёт стратегиясининг 75-мақсадида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларини ривожлантириш, аҳолининг бадиий-эстетик дидини юксалтириш, атоқли Ўзбекистон халқ рассомлари ва амалий санъати усталарининг намунали ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш вазифалари белгиланган. Шундан келиб чиқиб, тадбирда Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаровнинг ҳаёти ва ижоди, яратган асарлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Рассом Ч.Ахмаров 1964 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонини олган. 1968 йилда Хамза номидаги Давлат мукофоти совриндори, 1950 йида “Қизил юлдуз”, 1982 йилда “Халқлар дўстлиги”, 2001 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.Унинг асарлари Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида машҳур бўлиб, Кисловодск вилояти Сочи шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийси, Москва шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” метро бекати, Тошкент, Қозон шаҳарларидаги опера ва балет театрларида ишланган мозаикалари билан машҳур.

Бундан ташқари, Чингиз Ахмаров Самарқанддаги Улуғбек музейидаги маҳобатли-безак ишлари, Беруний номидаги шарқшунослик институт айвони учун қўлёзмалар ҳам чизган. Рассом таваллудининг 95 йиллиги бундан 15 йил муқаддам 2007 йилда ҳукуматимиз томонидан нишонланганди. Шу муносабабт билан рассом хотиралари қайд этилган китоб ҳам нашр қилинган.

Тадбирда шулар ҳақида сўз борар экан, бугун истеъдодларни кашф қилиш учун танловлар ўтказилаётгани, мусиқа ва санъат мактабларида яхши шароит яратилгани таъкидланди.

O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+