Айни пайтда юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукмрон

23.08.2022, 14:59

Айни пайтда юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукмрон

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантаналари муносабати билан жойларда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири O’zLiDeP Наманган вилояти, Учқўрғон туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман ҳалқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда мустақиллик шарофати билан ёшларга айниқса ёш оилаларга яратиб берилаётган имкониятлар, айниқса, сўнгги олти йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, шунингдек, иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

- Юртимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, - дейди O’zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши депутати Ф.Гофурова. У ўз сўзини давом эттирар экан янгиланаётган Ўзбекистонимизда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар юртдошларимиз қалбида нурли келажакка бўлган умид ва ишончни янада мустаҳкамлаётганлигини айтиб ўтди.

Давра суҳбати давомида тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Шундан сўнг партия аъзолари тадбир иштирокчиларни мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантаналарини кўтаринки руҳда ўтказиш борасида белгиланган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қолдилар.

  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+