Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш

06.09.2022, 16:46

Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш

Самарқанд шаҳридаги 20-сонли умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида тарғибот тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади бугун мамлакатимизда фуқароларнинг ҳаётини фаравонлаштириш, олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар орқали аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан сўнгги йиллардаги мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотларга эътибор қаратилди. Айниқса, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда O’zLiDeP фаоллари, депутатлари ҳам аҳоли кайфиятини кўтариш, жамиятда ўқитувчи мақоми ва обрўсини юксалтиришда партия сайловолди дастурлари ижросининг бажарилишида ҳам аниқ чоралар кўрилилаётганлиги юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+