Томорқа – оилангизга барака олиб келади
23.03.2018, 19:05
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва партия Тўрақўрғон туман Кенгаши ҳамкорлигида “Гулистон” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган учрашув айни шу мавзуга бағишланди.
- 2017 йилда O‘zLiDeP фаоллари кўмагида ўз хонадонимда 5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган эдим, – дейди “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Собиржон ота Қобулов. – Иссиқхонага лимон кўчатлари, картошка ва кўкатлар экиб, ўтган йили 3 млн. сўм соф даромад олган эдик. Бу йил ундан-да кўпроқ даромад олишни режалаштиряпмиз.
Собиржон ота учрашув иштирокчиларини ўз хонадонида ташкил этилган иссиқхона билан таништириб, иссиқхона ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.
Иброҳим САТТАРОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар
ва фермерлар билан ишлаш бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг