Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди

29.09.2023, 15:46

Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари ҳудудда фаолият юритиб келаётган бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарда бўлиб, саноат ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган газ ва электр таъминотига бўлган эҳтиёж, кредит ресурсларининг тақдим этилиши ва хорижий мижозларни топиш билан боғлиқ маҳаллий муаммоларини аниқлаб, уларни ижобий ҳал этиш масаласида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳайрли ишларни амалга ошириб келишмоқда.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда вилоят Кенгаши  депутати Покиза Ахмаджонова Ховос туманида жойлашган қарийиб 500 нафарга яқин ишчи меҳнат қилаётган “TEKSTILE FASHION” МЧЖга ташриф буюрдилар. Хозирги кунда асосан аёллар ва болалар кийимларини ишлаб чиқараётган корхона ўз маҳсулотларини Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилиб келмоқда. 

Учрашувда вилоят Кенгаши депутати Покиза Ахмаджонова “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад ва ушбу муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатда кўрсатилган режа ва вазифалар ҳақида тўхталди. Шунингдек, ишчилар билан мулоқот чоғида мазкур корхонанинг янада ривожланиши йўлидаги таклиф ва мулоҳазаларни ижобий ҳал этиш масаласида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошириладиган бўлди.

Шунингдек, учрашувда вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Элёр Жўраев ва вилоят Кенгаши ёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Насиба Рустамовалар сўзга чиқиб, партиянинг ўтган қисқа 20 йиллик  фаолияти давомидаги самарали фаолиятига тўхталишди, келгусида аъзолар сонини кўпайтириш бўйича ўз фикларини билдирди.

Ҳа, депутатлар билан йўлга қўйилган бундай мулоқотлар нафақат турли  муаммоларни ўз вақтида ҳал этилиши ва партиямиз ғояларини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+