Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгашида депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда депутатлар томонидан Президентимизнинг 2022 йил 24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Қўрғонтепа туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Турсуновнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисобот кўра, тумандаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудда истиқомат қилаётган 226, 1 минг аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Туманда 2023 йилда 3 трлн. 145 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга эришилди. Бу ўтган йилга нисбатан 103,5 фоизга ортиқ демакдир. Қишлоқ хўжалиги соҳасида доимий ва мавсумий ишларда банд қилиш ҳисобига 27 минг 201 нафар маҳаллий аҳоли, шундан, 2 минг 734 нафари доимий ва 24 минг 467 нафари мавсумий ишларга жалб қилинди.
Эшитув иштирокчилари қишлоқ хўжалигида ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, юқори натижаларга эришиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш борасида қатор лойиҳалар таклиф қилиб, энг мақбулларини амалда жорий этиш масаласи тегишли доимий комиссияда кўриб чиқилишини белгилаб олдилар.
Шунингдек, туман қишлоқ хўжалик бўлими мутасаддиларига 2023 йил давомида паст кўрсатгичга эришган фермер хўжаликлари фаолиятини таҳлилий ўрганиб, соҳада экспорт салоҳиятини кўтариш, захирадаги мавжуд экин майдонларини юқори натижаларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарларига топшириш юзасидан назорат олиб бориш ҳамда бу ҳақда маълумотларни депутатлик гуруҳи аъзоларига тақдим этилиши юзасидан депутатлик гуруҳи қарорлари қабул қилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
-
Хоразмда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди
19.01.2024, 16:09
Фикрингизни қолдиринг