Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

26.01.2024, 11:57

Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш ҳамда  жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш дастури доирасида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари Агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ҳар бир маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилиб, бу орқали 221 минг 393 нафар ёшлар 3 тоифага ажратилди (7 275 нафар - “оғир”, 76 967 нафар - “сариқ”, 144 426 нафар - “яшил”), улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди.

Шунингдек, йил давомида “оғир” тоифадаги ёшлар муаммолари ҳал этишда жами 6 371 нафарга 10 млрд. 373 млн. сўмлик орқали ёрдам кўрсатилди.

Тасдиқланган дастурлар доирасида ёшларнинг 2 742 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. 253 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. 471 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди. 1 227 нафарига деҳқончилик учун экин майдонлари ажратилди. 1 608 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилди. 50 нафари хунармандчиликка жалб этилди ва 2 нафари янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилди.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

  • Кўрилди
    172
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+