Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди

25.01.2024, 15:32

Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

Унда таъкидланишича, воҳада истиқомат қилаётган 3 482 570 нафар аҳолининг  1 718 737 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Якунланган  йилда “Аёллар дафтарига”га киритилган 87857 нафар хотин-қизга кўмаклашилди. 49 минг 297 нафар  ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг бандлиги таъминланди. 3485 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 32,4 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилди. Боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдам ва тезкор тиббий муолажага муҳтож, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга 32,7 млрд сўм моддий ёрдам берилди. Уй-жойга муҳтож 1 061 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 225 нафарига уй-жой ажратилди, 836 нафарига 1,5 млдр сўм ижара тўловлари тўлаб берилди. Шунингдек. 15 921 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий, 12315 нафарига психологик ёрдам кўрсатилиб, 22 494 нафар аёллар маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирларга жалб этилди. “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”  шиори остида “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг 4600 нафари саёҳатга олиб чиқилди. Ўтган уч йил мобайнида мазкур тизим орқали қарийб 2,5 миллиондан ортиқ хотин-қизларга ижтимоий, иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак бериш учун 5,1 триллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида бошқарма ҳузурида хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ва  вилоят халқ кенгаши депутатларидан тузилган “Аёллар маслаҳат кенгаши” ҳамда 50 нафардан иборат “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари   ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар шанба “Аҳил оила” кунида туманларга бориб, ажрим ёқасидаги оилалар билан муҳокамали суҳбатлар ва тарғибот ишларини амалга оширишга кўмаклашмоқдалар. Натижада маҳаллалардаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари, шунингдек МФЙ хотин-қизлар фаоллари иштирокида ажрим ёқасидаги 1233 та оилалар яраштирилди.

Йиғилишда сўзга чиққан депутатлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида марказий ва қуйи ташкилотлар ўртасида тузилмавий алоқалар, масъул вазирлик ҳамда идоралар фаолиятида ўзаро ҳамкорликнинг етарли эмаслиги соҳада қатор камчиликлар вужудга келишига сабабчи бўлаётганлиги, уларни фан, таълим ва илмий-ижодий фаолиятга кенг жалб этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарга ўқитиш,  бандлигини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги  камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифларини билдиришди.

  • Кўрилди
    161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+