Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар

23.01.2024, 15:15

Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Зомин туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жамол Ахмедовнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтганидек, Зомин туманида жами 48 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Қуёш Фотоэлектр Станцияси ускунаси ўрнатилган.

Мазкур ускуналар томонидан 2023 йил давомида 696.0 минг кВт/с электр энергия ишлаб чиқарилган. 33 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида ҳам 510  кВт/с қувватли ҚФЭС ускуналари ўрнатилган бўлиб, 2023 йилда  улар ёрдамида 367.2 минг кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, 8 та кўп қаватли уйларга 46 кВт/с ҚФЭС ускуналари ўрнатилган. Тумандаги ўз эҳтиёжидан ортиқ электр энергиясини тармоққа узатиш мақсадида юридик шахслар билан туман электр тармоқлари корхонаси  ўртасида шартнома тузилган.

Туманда 89 та хонадонга қуввати 310 кВт/с ҚФЭС ускунаси ўрнатилган. 36 та хонадон 120 кВт/с қувватли  ҚФЭС (Электрҳисоб) дастурига киритилди. 2023 йил давомида хонадонлар ўз эҳтиёжидан орттириб, 15 минг кВт/сдан ортиқ электр энергиясини  электр тармоққа узатган.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, туманда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтдилар. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилиб, мазкур соҳада амалга оширилган ишларни депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди..

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим

ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+