Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди

22.09.2023, 15:17

Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди

Боёвут туманида тадбиркорлар билан ишлаш, соҳага қизиқувчи ёшларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришаётган тадбиркорларлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда тажрибали тадбиркорлар, O’zLiDeP фаоллари Барчиной Усмонова, Дилноза Усмонова, Боходир Кенжаев ва бошқа муваффақиятга эришган тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашув давомида 10 йиллик тажрибага эга тадбиркор Дилноза Усмонова Хитой технологиялари асосида гидропоника услубида полиз маҳсулотларини етиштириш тажрибаси билан ўртоқлашди. Ушбу турдаги иссиқхонада етиштирилган 60-70 тоннагача бўлган маҳсулотлар ҳар йили Россия, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинаётганлигини айтиб ўтди.

Гулистон шаҳридаги "Агро ёутҳ" ишлаб чиқариш кооперативи директори, “Дўстлик” ордени соҳибаси Барчиной Усмонова ҳам иштирокчиларга ўз тажрибалари, мазкур фаолият билан шуғулланиш ва муваффақиятга эришишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги юзасидан тавсиялар, бунинг учун давлат томонидан берилаётган кўплаб имтиёз ва преференсиялар тўғрисида маълумот берди.

Учрашувда иштирок этган тажрибали тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари, ўзининг ҳаёт йўлида эришган натижалари ҳамда унгача бўлган айрим қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, тадбиркорлардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+