Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

21.09.2023, 17:22

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида учрашув  ташкил этилди.

Унда тумандаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аьзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, “Қўшчинор” газетаси муҳаррири, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман савдо саноат палатаси раҳбари, электр тармоқлари, сувоқова, газлаштириш идораси, мажбурий ижро бўлими раҳбари, тадбиркорлар, ёшлар ва хотин - қизлар  иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қийнаётган кўплаб муаммоли масалалар юзасидан тўғридан - тўғри депутатларга ва ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

Учрашувда масалаларни жойида ҳал этилиши учун тумандаги ташкилот раҳбарларининг иштироки таъминланди ҳамда кўтарилган масалаларни жойида ижобий ҳал қилиш ва муаммоларни ҳудудига қараб депутатларга бириктириб берилди.

Шундан сўнг аҳоли вакиллари ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 15 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, аҳолига ва тадбиркорларга узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш борасидаги мурожаатга Тойлоқ туман электр корхонаси раҳбари амалий ёрдам берадиган бўлди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Учрашувда Тойлоқ туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳам иштирок этди.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+