Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда

06.05.2024, 13:41

Бухоро  тумани  маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда

O‘zLiDeP Бухоро туман туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, маҳаллий Кенгаш депутати Гулнора Хасанова ҳамда “Аёллар қаноти”  ҳамкорлигида  “Зарманоқ” МФЙ фаоллари билан бирга ҳудуддаги моҳир тадбиркор аёл Шодия Саидованинг фаолияти ўрганиб чиқилганда у бир неча йилдан бери иссиқхона хўжалиги йўналишида фаолият юритиб келаётганига амин бўлдилар.

Асосий ва қўшимча томорқасида жами 3 сотихдан иборат экин майдонида бугунги кунда помидор, бодринг, редиска ва турли хил кўкатлар етиштирилиб, арзон нархларда эл дастурхонига етказиб берилмоқда. Ш.Саидова ва унинг оила аъзолари меҳнати билан кейинги пайтда ҳар ойда 7-8 миллион сўмдан ортиқ даромадга эришилмоқда. Бу ердаги манзарали боғда биргина олманинг қатор турларини топса бўлади. Иссиқхона хўжалигида ҳозирги пайтда МФЙдаги 3 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, тумандаги “Кунжи қалъа” МФЙда хусусий тикув цехини очган тиниб-тинчимас, ишбилармон аёл Умринисо Ҳамроеванинг ҳам фаолияти ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолгани йўқ. У.Ҳамроева МФЙ ҳудудида “Назокат” тикув цехини ташкил этган ҳолда доимий фаолият олиб бормоқда.

-Болалигимдан тикиш-бичишга қизиқаман, - дейди у. Шу кучли қизиқиш боис бугунги кунга келиб цехимда ишсиз хотин-қизлардан 3 нафарига чеварликнинг сир-асрорларини ўргатиб, уларни барқарор иш билан таъминлашга муваффақ бўлдим. Чевар аёлларимиз томонидан тайёрлаб келинаётган турли хил либослар ҳамюртларимиз талабига мос бўлиб, бизга тушаётган буюртмалар сони вақт ўтган сайин кўпайиб бормоқда. Шуни ҳисобга олиб фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида янги тикув машиналарини харид қилишни, умумий ишловчилар сонини эса 10-15 нафарга етказишни режалаштирмоқдаман.

 “Новметан” МФЙда ҳам ўз кундалик ишини тўғри йўлга қўйиб, маҳалла ҳудудида “Гўзаллик салони”ни очишга муваффақ бўлган тадбиркор аёл Дилноза Исматованинг ҳам изчил фаолиятидан ҳамюртлари мамнун. У бугунги кунда аёлларга соч турмаклаш бўйича намунали хизмат кўрсатиб улар ишончини қозониб келмоқда. Негаки, опа-сингилларимиз нафақат кундалик рўзғор ва турмуш ташвишлар билан ўралашб қолишлари, балки ўз ташқи кўринишларига ҳам доимий равишда эътибор беришлари зарур деб ҳисоблайдиган Д.Исматова ўз эгаллаган касбини 5 нафар шогирдларига ҳам сидқидилдан ўргатган.    

МФЙларда ўрганишлар олиб борган ишчи гуруҳ аъзолари учала тадбиркор аёлни ҳам кўрик-танловнинг туман босқичига иштирок этиш учун тавсия этдилар.

  • Кўрилди
    212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+